Линклар

logo-print
Россиянинг Лукойл ширкати 2012 йилда Ўзбекистонда янги газ заҳираларини топиш ва қазиб чиқаришга 477 миллион доллар сармоя ётқизди.

2011 йилда ширкат Ўзбекистоннинг газ соҳасига 480 миллион доллар ётқизган.

12uz.com нашри хабарига кўра, "ЛУКОЙЛ-Узбекистан Оперейтинг Компани" ўтган йил Ўзбекистонда 4,257 миллиард куб метр газ қазиб чиқарган.

Ширкат 2013 йил Ўзбекистонда 4,4 миллиард, 2014 йилда 5,2 миллиард, 2015 йилда 8,2 миллиард куб метр газ қазиб чиқаришни кўзлаяпти.

Ундан олдин Лукойл 2013 йилда маҳсулот бўлашиш ҳақдаги келишув асосида Ўзбекистондаги иккита лойиҳани амалга ошириш учун 678,5 миллион доллар сармоя ётқизиши маълум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG