Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:44

Ўзбекистондаги айрим банклар Visa карточкаларини беришни тўхтатган


Ўзбекистондаги айрим банклар чет эл валютасини халқаро тўлов карточкаларига ўтказиш ва Visa пластик карточкалари беришни вақтинча тўхтатгани айтилмоқда.


Россияга кетмоқчи бўлган ўзбек фуқароларидан бири 11 март куни "Асака банки"га борганида банк ходимлари карточка бериш ва пулни давлат курсида карточкага қўйиш вақтинча тўхтатилганини айтишган.

- Карточка олиш ва икки минг долларни шу карточкага тушириш учун бордим. "Асака банк" ходимлари 25 февралдан Марказий банк хорижий валютани халқаро тўлов карточкаларига ўтказиш ва карточка беришни вақтинча тўхтатди, деб айтишди,- дейди Озодликка боғланган “Асака банк”и мижозларидан бири.

Ўзбекистонда 1 февралдан кучга кирган янги тартибга мувофиқ, банкларнинг жисмоний шахсларга нақд валюта сотиши тақиқланган ва хорижий валютани Ўзбекистон Марказий банки белгилаган нарх бўйича халқаро тўлов карточкасига ўтказиш йўли билан сотиб олиш йўлга қўйилган.



"Асака банки" ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда карточка бериш ва пулни давлат курсида карточкага қўйиш техник сабаблар боис вақтинча тўхтатилганини айтди.

- Ҳозир бизда тўхтаб турибди, вақтинча. Бутун "Асака банки" тизимида тўхтаган. Қанақадир муаммо чиққан, ҳал бўлади дейишяпти, лекин қачонлигини айтишмаяпти, - дейди Асака банки ходими.

Айни пайтда, Ўзбекистонда чет эл валютасини халқаро тўлов карточкаларига ўтказиш бутунлай бекор қилинади, деган гап-сўз одамлар орасида тарқалган.

Ўзбекистон Марказий банки ахборот ҳизмати раҳбари Асқар Ҳайдаров бу гап-сўзларни рад этди. Ҳайдаровга кўра, хорижий валютани халқаро тўлов карточкаларига ўтказишни ҳеч ким бекор қилмаган.

- Ёлғон гаплар булар. Ҳозир ҳам бу давом этяпти. Айрим банкларда техник муаммолар бўлиши мумкин, бу дегани бутун банк тизимида бу бекор бўлганини англатмайди,- дейди Ҳайдаров.

Айни пайтда, Ўзбекистон банкларидан олинган Visa тўлов карталарни Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларидаги банкоматлар қабул қилмаётгани ҳақида шикоятлар кўп бўлмоқда.

- “Виза травел” деган карточка бор, менда. Савдо-сотиққа бўлади. Лекин, банкоматдан пул чиқариб олишга бўлмаяпти. Олдин шу карточкадан кунига фақат 100 доллар чиқариб олишим мумкин эди, ҳозир шу ҳам бўлмаяпти,- дейди Украинага тез-тез қатнайдиган ўзбекистонлик тадбиркор Баҳром.

Банклар чекланган миқдорда доллар алмаштириб бериши боис айрим тадбиркорлар бир неча одам номига пластик карточка очиб, четдан мол олиб келишга ҳаракат қилишади.

Тошкентлик Комил аканинг айтишича, Ўзбекистонда банклардан бир неча одам номига пластик карточка очиб, уни чет давлатда “обналичка қилиш схемаси” аввалдан мавжуд.

– Банклар олдида кўпчилик асосан шунинг учун турибди. Бировларга бервораман, у ёқда пулни ечиб олиб келиб беради, деган умидда туришибди. Ҳеч бўлмаганда Қозоғистонга бориб алмаштиришади. Ўнта одамни номига карточка очтирса 20 минг доллар бўлади. Четга бориб шу пулга мол олиб келади. Шу молни бер неча баравар қимматроққа сўмга сотади ва яна банк орқали карточкага туширади шу пулни. Айримлар карточкага туширилган пулни ўзини олиб келиб, шуни ўзидан фойда қилар эди. Бултир яхши эди. Чет элда банкоматдан кунига 500 олиш мумкин эди, бу йил шуни 100 қилиб қўйибди, фойда қолмаяпти,- дейди Комил ака.

Бу каби чайқовчилик олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги банклар карточкалардан пул чиқариб олишни чеклагани айтилмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:22 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG