Линклар

Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида мингга яқин қирғиз фаоллари намойиш ўтказиб, сиёсий партиялардан “тинчлик, диалог ва ҳамкорлик”ни талаб қилдилар.

Сешанба кунги намойиш Бишкек шаҳар ҳокимияти рухсати билан ўтказилди.

Ўндан ортиқ мактаб ва университетлар вакилларидан иборат намойишчилар Қирғизистон фуқароларини ҳокимият рухсат бермаган намойишлар ўтказмасликка чақирди.

Намойиш қатнашчилари тадбирдан мақсад 2005 йил март ва 2010 йил апрел ойидан президентлар ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин содир бўлган тартибсизлик ва қонунсизликка ўхшаш ҳолатлар қайтарилишининг олдини олиш эканини айтди.

Фаоллар чоршанба куни ҳам Бишкекда йиғилиш ўтказиш режаланганини билдирди.

Айни пайтда, ҳокимиятни ағдаришга уринганликда айбланган мухолифатнинг уч лидери тарафдорлари ҳам чоршанба куни Ала-Тоо майдонида рухсат берилмаган намойиш ўтказишни режалаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG