Линклар

logo-print

БМТ: Эронда инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиши кўпайган


Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид.

Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид.

Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ махсус маърузачиси бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қатор масалалар зудлик билан ҳал этилиши кераклигини айтди.

12 март куни Женева шаҳридаги БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида ҳисобот берган Аҳмад Шаҳид Эронда инсон ҳуқуқлари жиддий бузилиши ҳоллари кўпайганини айтди.

Шаҳидга кўра, Эронда “халқаро андозаларга кўра жиддий жиноят”, деб ҳисобланмайдиган жиноятларни содир этган фуқароларни қатл этиш ҳоллари кўпайган.

Аҳмад Шаҳид Эронда диний ва миллий озчилик вакиллари камситилаётгани, сиёсий ва ўзини ифода этиш каби фуқаролик ҳуқуқлари рад этилаётгани, маҳбусларни қийноққа солиш амалиёти кўпайганини қўшимча қилди.

БМТ маърузачиси ўз ҳисоботида Эронда аёллар ҳуқуқларини таъминлашда бир оз олдинга силжиш кузатилганига қарамай, аёллар ҳануз таълим олиш ва ҳукумат лавозимларини эгаллаш каби соҳаларда муаммоларга дуч келаётганини урғулаган.
XS
SM
MD
LG