Линклар

Ватиканда янги Рим Папасини сайлаш жараёни давом этмоқда

  • Ҳасанжон

Феврал охирида Бенедикт XVI папаликдан истеъфо бериб, католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбадан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлди.

Феврал охирида Бенедикт XVI папаликдан истеъфо бериб, католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбадан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлди.

Ватиканда Католик чековининг 266-Папасини сайлаш жараёни давом этмоқда. Кузатувчилар италиялик номзод Ангело Скола ва бразилиялик Одило Шерернинг бошқа номзодларга нисбатан имкониятлари юқорироқ эканини айтмоқда.


Янги Рим Папасини сайлаш конклави 12 март куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланди.

Дунёнинг 48 мамлакатидан келган 115 нафар Кардинал қадимий анъанага кўра конклавда қатнашиш учун “Сикстин Капелласи” черковига кирдилар.

Ватикандаги авлиё Пётр майдонига йиғилган минглаб зиёратчи ва журналистлар янги Папа сайланганини кардиналлар яширин тарзда берган сайлов бюлетенлари ёқилганидан кейин черковга ўрнатилган махсус печка мўрисидан чиққан тутун рангига қараб билиб олишади.

Қора тутун сайлов натижасиз якунланганини, оқ тутун эса янги Папа сайланганини англатади.

Сешанба куни конклавнинг биринчи кунида черков мўрисидан қора тутун чиқди.

Янги Папани сайлаш жараёни бир неча кунга чўзилиши ҳам мумкин.

Кузатувчилар Рим Папаси сайловида италиялик номзод Ангело Скола ва бразилиялик номзод Одило Шерернинг имкониятларини юқорироқ баҳоламоқда.

Рим Папаси этиб сайланиш учун номзод 77 ёки ундан кўпроқ овоз тўплаши керак.

Дунё католикларининг 42 фоизи яшайдиган Лотин Америкасидан келган 63 ёшдаги Одило Шерер асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Агар у ғалаба қозонса, 1300 йил ичида европалик бўлмаган поп Католик черковига илк бор раҳбар бўлади.

Шерер яқинда берган интервюсида янги Папани сайлашда жўғрофия муҳим омил бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.

- Энг муҳими поп у ёки бу минтақадан экани бўлмаслиги керак. Энг муҳими ҳозирги тарихий даврда у черковга етакчилик қила оладиган энг муносиб шахс бўлиши лозим, дея баёнот берди.

Шерер “Куриа” деб аталган Ватикан бюрократиясини қўллаб-қувватлагани айтилади.

Хабарларга кўра, Ангела Скола Кардинал қўллови билан ана шу бюрократияни ўзгартиришга умид қилмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, овоз бериш жараёни қанча чўзилса, вазиятни башорат қилиш шунча қийин бўлиши мумкин.

Aеврал ойи охирида Рим Папаси Бенедикт XVI расман папаликдан истеъфо бериб, католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбадан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлди.

85 ёшли папа истеъфо сабабларини соғлиги оғирлашгани билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG