Линклар

Афғонистоннинг наркотикларга қарши кураш ташкилоти қарийб 21 тонна героин ва морфинни қўлга туширди.

Афғонистон расмийларига кўра, йирик миқдордаги наркотиклар Россия Федерациясининг Наркотикларни назорат қилиш хизмати ёрдамида вертолётда амалга оширилган рейд давомида қўлга туширилган.

Рейдга раҳбарлик қилган Афғонистон армияси генерали Абдул Ҳалил Бахтиёр сешанба куни Кобулда ўтказилган матбуот анжуманида махсус кучлар наркотикларга қарши рейдни Нангарҳор вилоятининг Шерзод туманида ўтказганини айтди.

Генерал Бахтиёрга кўра, қўлга туширилган наркотиклар ўша жойда ёқиб юборилган.
XS
SM
MD
LG