Линклар

Абдулазиз Комилов Жон Керри билан учрашди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан 12 март куни Вашингтонда учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан 12 март куни Вашингтонда учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 12 март куни Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашди. Музокаралар олдидан ўтказилган матбуот брифингида икки вазир музокаралар кун тартибидан Афғонистон масаласидан ташқари инсон ҳуқуқлари ҳам муҳокама қилинишини билдиришди.



Сешанба кунги учрашув бошланишидан олдин Жон Керри ва Абдулазиз Комилов мухбирлар олдида қисқача чиқиш қилди. Керри АҚШ Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ҳамкорлигини юқори баҳолашини айтиб, Комиловга миннатдорчилик билдирди.

- Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам тарқатишда жуда, жуда муҳим ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистон айрим муҳим инфратузилмаларни қуриш лойиҳаларида, Афғонистонга темир йўл қурилиши ва электр таъминоти фаол иштирок этмоқда. Биз инсон ҳуқуқлари ва бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилмоқчимиз,- деди АҚШ давлат котиби.

Ўз навбатида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири мухбирларга музокара кун тартиби ҳақида буларни маълум қилди.

- Биз ўзаро муносабатларнинг ҳозирги аҳволи, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳақида фикр алмашамиз. Албатта, биз Афғонистон муаммосини ҳам кўтарамиз. Биз Қўшма Штатлар билан жуда яқин ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Афғонистон ва Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш учун буз бундай ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз,- деди Абдулазиз Комилов.

АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишга тарддуд кўраётган пайтда амалга ошаётган ташриф кун тартибининг марказида ҳарбий ҳамкорлик масаласининг бўлиши кутилмоқда.

Сешанба куни Россия хабар агентликлари Ўзбекистон делегациясининг Вашингтонга сафари чоғида Вашингтон-Тошкент ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, Ўзбекистон армиясини НАТО стандартларига ўтиши каби масалалар ҳам муҳокама этилишини хабар қилди.

Ташриф арафасида Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ давлат котиби Жон Керрини Абдулазиз Комилов билан учрашувда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлашиб бораётгани хусусида хавотир билдиришга чақирган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга уч кунлик сафари 13 март куни тугайди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги собиқ элчиси бўлган Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаганидан бери илк бор Вашингтонга сафар қилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG