Линклар

Большой театр артистлари раққос Павел Дмитриченко ҳимоясига чиқишди


Большой театр солисти Павел Дмитриченко.

Большой театр солисти Павел Дмитриченко.

Большой театрнинг 300 дан ошиқ артистлари театр бадиий раҳбарига уюштирилган кислота ҳужумида айбланаётган етакчи раққос Павел Дмитриченко ҳимоясига чиқишди.

Ўтган ҳафта ўтказилган маҳкама жараёнида Дмитриченко ўз бадиий раҳбари Сергей Филинга қарши ҳамла уюштириш нияти бўлганини, бироқ Филиннинг юзига кислота сепиб кетилиши билан боғлиқ ҳодисага алоқаси бўлмаганини айтди.

Болшой театр артистларининг мамлакат президенти Владимир Путинга юборган очиқ хатида Дмитриченкони Филинга уюштирилган ҳужумда айблашнинг ўзи “бемаънилик”дир, дейилган.

Уларга кўра, терговчилар хулосалари “барвақт”, келтирилган далиллар “ишончсиз” ва Дмитриченконинг иқрор бўлиши эса унга нисбатан ўтказилган “қаттиқ босим натижаси”дир.

17 январ куни номаълум шахс тарафидан юзига кислота сепилган Сергей Филин айни дамда Германияда муолажа олмоқда.

Ҳужумга алоқадорликда айбланган Дмитриченко ва яна икки шахс ўтган ҳафта ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG