Линклар

NASA аэрокосмик агентлиги “Curiosity” марсюрари юборган маълумотга асосланиб қизил сайёрада бир вақтлар ҳаёт бўлганини тахмин қилмоқда.

Агентлик сешанба куни етти ой аввал Марс сатҳига қўнган “Curiosity” аппаратининг тўртинчи сайёрадаги тош таркиби анализларини очиқлади.

Марсюрар юборган анализларда сайёрада бир вақтлар ҳаёт бўлганига ишора этувчи сув қолдиқлари, лой, сулфатлар ва бошқа минераллар топилган.

NASAга кўра, "Curiosity" май ойида Гейл кратеридаги яна бир тошни тешиб, унинг такибини органик бирикмаларга текширади.

Бундан олдин NASAнинг Марс сайёрасига юборилган "Opportunity" ва "Spirit" марсюрарлари ҳам қизил сайёрада бир вақтлар сув бўлганини исботловчи далиллар тўплаган эди.

Бироқ NASA олимлари Марсдаги сув меъёридан ошиқча кислотали бўлгани ва унда ҳаёт бўлмаганини тахмин қилишган эди.
XS
SM
MD
LG