Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:56

Сурияда икки миллиондан ошиқ бола ҳимояга мухтож


Сурияда икки йилдан бери давом этаётган ҳарбий тўқнашувлардан камида икки миллион бола жабр кўрган.

Бу ҳақда Британиядаги болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Save The Children ташкилоти бонг урди.

Ташкилотга кўра, балоғат ёшига етмаган суриялик болаларнинг 75 фоизи очлик, уйсизлик ва ҳақсизликлардан азият чекмоқда.

Сурияда 2011 йил март ойида аксилҳукумат намойишлари бошланганидан буён 70мингдан ортиқ ҳалок бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG