Линклар

logo-print
Афғон махсус ҳизматлари оғирлиги 21 тонна келадиган гиёҳвандлик моддасини Нангархор вилоятининг Шерзод туманидаги омборлардан бирида қўлга туширганлар.

Амалиётга бошчилик қилган афғон генерали Абдул Ҳалил Баҳтиёр бугун Қобулдаги матбуот анжуманида бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

БМТ мутахассисларига кўра, Афғонистон гиёҳванд моддалар етиштирувчи асосий давлат бўлиб қолмоқда.

Жаҳонда етиштириладиган героин моддасининг 92 фоизи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келади, яъни йилига 3 ярим минг тонна героин Афғонистондан бошқа давлатларга чиқарилади.
XS
SM
MD
LG