Линклар

Сешанба куни конклавнинг биринчи кунида "Сикстин капелласи” черкови мўрисидан чиққан қора тутун авлиё Пётр майдонига йиғилганларга ҳеч қайси номзод етарлича овоз олмаганига ишора этган эди.

Дунёнинг ҳар четидан келган 115 Кардинал бугун Папани сайлаш жараёнини давом эттирмоқда.

Рим католик черковига янги олий руҳоний бўлиб сайланиш учун номзодлар 77 ёки ундан кўпроқ овоз тўплаши керак.

Анъанага кўра, Ватикандаги авлиё Пётр майдонига йиғилган минглаб зиёратчилар ва журналистлар янги Папа сайланганини “Сикстин капелласи” черкови мўрисидан чиқадиган тутун орқали билиб олишади.

Қора тутун сайлов натижасиз якунлангани, оқ тутун эса янги Папа сайланганини англатади.

Феврал ойи оҳирида Рим Папаси Бенедикт XVI расман папаликдан истеъфо бериб, католик черковининг кейинги 600 йиллик тарихида рутбадан ўз ихтиёри билан воз кечган илк папа бўлди.

85 ёшга кирган папа истеъфо сабабларини соғлиги оғирлашгани билан изоҳлаган. Аммо, халқаро ахборот воситаларида Ватикан руҳонийлари орасида "бесоқолбозлик"ни қўллаган ички лоббичилар гуруҳи борлигига оид иддаолар Бенедикт XVI нинг кетишига асл сабаб экани ҳақидаги мақолалар чоп этилмоқда.
XS
SM
MD
LG