Линклар

logo-print
Сурия пойтахти Дамашқнинг Дерайа мавзеси ракета ҳужумига тутилиши оқибатида Европа Иттифоқи миссиясининг ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда ЕИ расмийлари маълум қилди/

Аҳмад Шихадеҳнинг Дерайада аҳолига инсонпарварлик ёрдамларини тарқатаётган маҳал ҳалок бўлгани айтилмоқда.

ЕИ ташқи ишлар вазири Кэтрин Эштон ўз миссияси ходимининг ўлими муносабати билан қилган баёнотида томонларни зўравонликни тўхтатишга чақирди.

Сурияда 2011 йил март ойида аксилҳукумат намойишлари бошланганидан буён 100мингдан ортиқ ҳалок бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG