Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:27

ПКК саккиз турк аскари ва расмийсини озод қилди


Курдистон ишчи партияси ПКК икки йилдирки Ироқ шимолида гаровда ушлаб турган саккиз турк аскари ва расмийсини озод қилди.

Озод этилган саккиз киши чегара оша Туркия ҳудудига олиб ўтилган. Ўтган ой қамоқдаги ПКК раҳбари Абдулла Ожалан икки томонни ҳам маҳбусларни озод этишига чақирганди.

Саккиз турк ҳарбийсининг озод этилиши Туркия ва ПКК ўртасида ўттиз йилдирки давом этаётган зиддиятга нуқта ясаш йўлидаги ҳаракат дея баҳоланмоқда.

Туркия президенти Абдулла Гул гаровдагилар озод этилганини ҳуш қаршилади.

ПКК Туркия ва халқаро ҳамжамият тарафидан террорчи гуруҳ сифатида тан олинган.
XS
SM
MD
LG