Линклар

logo-print

AI: Россияда йўқолган Азаматжон Эрмаков Андижон қамоқхонасида сақланмоқда


Amnesty International халқаро ташкилоти ўзбекистонлик Азаматжон Эрмаков Россиядан Ўзбекистонга ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлиги ва ўз ватанида қийноқларга солинишидан ташвиш билдирди.

Ташкилотнинг 13 март куни ёйинланган баёнотида айтилишича, Азаматжон Эрмаков Россияда қамоқдан озод этилгач Москва аэропортига мажбуран олиб келиниб, ўғирлаб кетилганини тасдиқловчи билвосита гувоҳликлар бор.

“Тахминан, айни пайтда у Андижондаги ҳибсхонада сақланмоқда”, дейилади баёнотда.

Россия тергов қўмитасининг Нижний Новгород бўлими Amnesty International сўровига юборган жавобида Азаматжон Эрмаков Ўзбекистонда эканини тасдиқлаган. Тергов қўмитаси Эрмаков 2012 йилнинг 2 ноябрида ўз ихтиёри билан Ўзбекистонга қайтганини билдирган. Amnesty International эса бунга шубҳа қилмоқда.

Азаматжон Эрмаков 2011 йилнинг 1 июлида Ўзбекистон сўрови билан Нижний Новгородда ҳибсга олинган эди. У 18 ой ҳибсда сақлангач озод қилинган ва ўша куниёқ бедарак йўқолган. Ўзбекистонда Азаматжон Эрмаков “исломий экстремизмда” айбланиб, қидирувга берилган эди.
XS
SM
MD
LG