Линклар

Покистон полицияси Балужистон вилояти маркази ҳисобланмиш Кветта шаҳрига портловчи мосламаларни ўрнатишда гумонланган ўсмирларни қўлга олди.

Маҳаллий полиция раҳбари махсус матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган болаларни жамоатчиликка таништирди. Полициячига кўра, бу болалар қашшоқ оила фарзандларидир ва экстремистик гуруҳлардан бири уларни ўз сафига жалб қилган.

Маълумотда айтилишича, қўлга олинган ўсмирлардан айримлари 10 январ куни чегара қўшинлари автомашинасига бомба ўрнатганини тан олган. Ўшанда бомба портлаши оқибатида икки ҳарбий ҳалок бўлган ва тўққиз фуқаро яраланган эди.
XS
SM
MD
LG