Линклар

Австрия президенти Қирғизистонга келади


Австрия президенти Бишкекка келишдан олдин Тожикистонга борди.

Австрия президенти Бишкекка келишдан олдин Тожикистонга борди.

14 март куни Австрия президенти Ханц Фишер Қирғизистонга икки кунлик расмий сафар билан келади.

Сафар чоғида Австрия раҳбари Қирғизистон президенти ва бошқа ҳукумат расмийлари билан савдо-иқтисодий, маданий ва сиёсий алоқаларни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, Бишкекда Австрия ва Қирғизистон тадбиркорларининг бизнес форуми ўтказилиши ҳам режаланган.

Австрия президенти 2010 йилдан бери Қирғизистонга расмий сафар билан келаётган Европанинг биринчи лидери бўлди.
XS
SM
MD
LG