Линклар

Хорхе Марио Берголо Рим-католик черковининг 266 – Папаси этиб сайланди. 76 ёшли Папа бунгача Аргентина кардинали бўлган.

Хорхе Марио Берголога Папа сифатида Францис Биринчи деган ном берилди.

Ватиканда икки кун давом этган Папа сайловида бир юз ўн беш кардинал яширин овоз берди. Папа сайлови тўрт босқичда ўтказилди. Сайловда ғалаба қилиш учун номзод камида 77 овоз олиши керак эди.

Ватикандаги Авлиё Петр майдонида ўн минглаган католик Папа сайланишини кутиб турди.

Мазкур сайлов Папа Бенекдит XVI саломатлиги туфайли истеъфога чиққанини эълон қилгани муносабати билан ўтказилди.
XS
SM
MD
LG