Линклар

logo-print
Халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International Россия қамоқхонасидан чиқарилганидан сўнг бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқаросининг ўзбек махфий хизматлари томонидан ўғирлаб кетилгани хусусида ташвиш билдирди.

Маркази Лондонда жойлашган ташкилотга кўра¸ 2009 йилда Ўзбекистоннинг экстрадиция сўрови асосида Россияда ҳибсга олинган Азамат Эрмаков¸ ҳозирда ўз ватанида диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорлик айби билан суд қилинмоқда.

Европа инсон ҳақлари маҳкамаси Эрмаковнинг Ўзбекистонга топширилишини тўхтатишга уринди¸ бироқ Ўзбекистон фуқароси 2012 йил ноябрида Нижний Новгороддаги қамоқхонадан озод этилиши билан бедарак йўқолди.

Amnesty International ҳозирда Эрмаковнинг Андижонда қамоқда сақланаëтгани ва қийноққа солинаëтганига оид етарли маълумот борлигини билдирмоқда.

Ҳуқуқ фаолларига кўра¸ биргина ўтган йилнинг ўзида Россиядан марказий осиëлик 10 қочқин мажбуран ўз ватанига юборилган.
XS
SM
MD
LG