Линклар

Покистоннинг жануб-ғарбий Балужистон минтақаси орқали саëҳат қилаëтган икки чехиялик аëл қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Маҳаллий ҳокимият расмийси Зафар Иқболнинг Озодлик мухбирига билдиришича¸ чех аëллари автобусда Эрондан келаëтган бўлган ва улар ëнида маҳаллий қўриқчи бўлган.

Автобус ҳайдовчисининг расмийларга билдиришича¸ ҳарбий кийимдаги қуролли шахслар автобусни тўхтатиб¸ аëллар ва улар қўриқчисини қўлга олган. Айтилишича¸ маҳаллий қўриқчи кейинчалик қўйиб юборилган.

Минтақа хавфсизлик кучларининг таъкидича¸ ҳозирда чехиялик сайëҳларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Покистоннинг нотинч Балужистон минтақасида одам ўғирлаш анча кенг тарқалган бўлиб¸ бунинг учун масъулият исломий экстремистлар¸ сепаратчи гуруҳлар ва жиноятчилар зиммасига қўйиб келинади.

Ўтган ҳафталар ичида минтақа бош прокурори ва маҳаллий депутат эҳтимолий жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG