Линклар

logo-print

Эрон президентлигига даъвогарлар сони кўпаймоқда


Эрон президентлигига номзод сифатида кўрилаëтган сиëсатчилар.

Эрон президентлигига номзод сифатида кўрилаëтган сиëсатчилар.

Эрон парламенти раиси ўринбосари Муҳаммад Ризо Баҳонар президентлик сайловида ўз номзодини қўйиш режасида эканини эълон қилди.

Бундан аввал тўрт сиëсатчи 14 июнга белгиланган президент сайловида қатнашиш ниятида экани ҳақида баëнот берди.

Эҳтимолий номзодлар рўйхатида собиқ Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий¸ Мақсадга мувофиқлик кенгаши котиби Муҳсин Ризоий¸ кенгашнинг яна бир юқори мартабали аъзоси Ҳасан Руҳоний ва Эрон разведка идорасининг собиқ раҳбари Али Фаллаҳиянлар бор.

Эндиликда президентликка даъвогарларнинг барчаси 7 ва 11 май оралиғида Эрон Васийлар кенгаши томонидан расман рўйхатга олиниши лозим.

Мамлакат жорий президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод иккинчи муҳлатини тугатмоқда ва яна бир бор президентлик курсисига даъво қила олмайди.
XS
SM
MD
LG