Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Ўзбекистон НАТО стандартига ўтадими?


Ўзбекистон аскарлари 2000 йиллар бошида НАТОнинг тинчлик учун ҳамкорлик дастури доирасида тайёргарликдан ўтган.
Ўзбекистон аскарлари 2000 йиллар бошида НАТОнинг тинчлик учун ҳамкорлик дастури доирасида тайёргарликдан ўтган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг АҚШга сафари тугади. Тошкент вакилларининг Вашингтонга сафари АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит йўлаги сифатида фойдаланиш эвазига бу мамлакатга ҳарбий техника ваъда қилаётган пайтга тўғри келди. Шу сабабдан ташриф арафасида қатор кузатувчилар Ўзбекистон ўз армиясини НАТО стандартига ўтказади, деган тахминларни илгари сурмоқда. Озодилик ҳарбий мутахассисларга НАТО стандарти ўзи нима, деган савол билан мурожаат қилди.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Вашинтонга сафари чоғида 12 март куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашди.

Учрашувга оид расмий хабарларга кўра, томонлар савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқалар ҳамда юқори технологияларга асосланган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш каби масалаларни муҳокама қилган.

Шунингдек, Афғонистондаги вазият, у ерда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масаласи ҳам музокаралар марказидй бўлгани айтилмоқда.

Тошкент вакилларининг Вашингтонга сафари АҚШ Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишда Ўзбекистон ҳудудидан транзит йўлаги сифатида фойдаланиш эвазига бу мамлакатга ҳарбий техника ваъда қилаётган пайтга тўғри келди.

Айрим ахборот агентликлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга сафари чоғида Ўзбекистон армиясини НАТО стандартларига ўтказиш масаласининг ҳам муҳокама этилишини тахмин қилди.

Экспертлар фикрича, Ўзбекистон АҚШнинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий ҳамкорига айланмоқда. Тошкент бунда ҳамкорликдан жуда манфаатдор, чунки бу унга иқтисодий фойда келтиради, деб ёзди Росбалт нашри.

Озодлик мухбири Ўзбекистон армияси собиқ подполковнигидан (айрим сабабларга кўра суҳбатдошимиз исмини айтишни истамади-таҳр.) Ўзбекистон армиясини НАТО стандартига ўтказиш нимани англатади, деган савол билан мурожаат қилди.

- Ҳамма гап бошқарув услубларида. Масалан, НАТОда қўшинларни бошқариш стратегияси, собиқ Совет Иттифоқи армиясида қабул қилинган услублардан фарқ қилади. Ундан кейин таъминот ва жиҳозланиш масаласи.

Биринчидан, армияда алоқа воситалари катта рол ўйнайди. Яхши фаолият кўрсатадиган алоқа воситалари бўлмаса, қўшинларни бошқариш ниҳоятда қийинлашади. Иккинчидан, НАТОда қурол аслаҳа, озиқ-овқат, кийим-кечак таъминотлари яхши йўлга қўйилган. Кейин ҳарбийларнинг иш ҳақи ҳам бир неча марта юқори,- дейди Ўзбекистон армияси собиқ подполковниги.

Россиядаги “Ежедневный журнал” нашрининг ҳарбий шарҳловчиси Александр Гольц Озодлик билан суҳбатда НАТО стандартлари турли давлатлар армияларининг ягона алоқа тизимига бирлаша олиш имкониятига эга бўлишини англатишини айтди.

- НАТО стандартларига ўтишнинг маъноси шундан иборатки, ҳар қандай ҳарбий қисм бошқа армиялар бўлинмалари ва ўз қўмондонларидан буйруқ олиниши ёки буйруқ берилиши учун турли давлатлар қуролли кучларининг муштарак алоқа тизимига интеграциялаша олиш имкониятига эга бўлишдир,- деди Александр Гольц.

Россиялик мутахассис НАТО стандартига ўтиш армияни Ғарбда ишлаб чиқарилган ҳарбий техника билан қайта жиҳозлашни англатмаслигини қўшимча қилди.

- Бу ерда гап қуроллар тўғрисида бормаяпти. Шуни айтишим керакки, собиқ Варшава шартномасига аъзо бўлган давлатларнинг аксари Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган қуролларни сақлаб қолган ва қуроллар аста-секин алмаштирилмоқда. Энг муҳими улар алоқа тизимини ўзгартирмоқда. Бу жуда муҳим масала,- деди Россиялик таҳлилчи.

Армияда ислоҳотлар ўтказиш катта маблағ талаб қилади. Ўзбекистон армияси НАТО стандартига ўтса, бу ислоҳотни ким молиялаштиради?

Бу саволга Ўзбекистон армияси собиқ зобити Ўзбекистон ҳозир бундай имкониятга эга эмас, деб жавоб берди.

- Менимча, ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда бу жуда қийин. Осонлик билан бўлмайди. Менимча, Ўзбекистонда ҳозирча бундай ресурслар йўқ.

Александр Гольц Агар Ўзбекистон армияси НАТО стандартига ўтадиган бўлса, бу Ғарб давлатлари ҳисобига амалга ошиши мумкинлигини айтди.

- Ўзбекистон МДҲнинг Коллектив ҳамкорлик шартномаси ташкилоти аъзолигидан чиққанини биламиз. Шу боис президент Каримов ҳозир жуда манфаатдор бўлиб турган Ғарб давлатлари билан янги ўйинни бошлашни хоҳлаётган бўлиши мумкин. Ўзбекистон вазиятида ҳаражатларни НАТО ўз зиммасига олади деб ўйлайман, дейди Россиядаги “Ежедневный журнал” нашрининг ҳарбий шарҳловчиси Александр Гольц.
XS
SM
MD
LG