Линклар

Бугун Ироқда амалга оширилган бомба ҳужумлари оқибатида камида 12 одам нобуд бўлди¸ 30 дан ошиғи яраланди.

Ироқ расмийларига кўра¸ мувофиқлаштирилган ҳужумлар Адлия вазирлиги ва бошқа ҳукумат бинолари яқинида амалга оширилган.

Хабарларга кўра¸ қуролли шахслар Адлия вазирлиги биносига киришга уринган пайтда¸ хавфсизлик кучлари билан отишма юзага чиққан.

Ҳозирча бугунги ҳужумлар учун ҳеч ким масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мазкур портлашлар АҚШ ҳарбийлари Ироқни истило қилганига 10 йил тўлишига саноқли кунлар қолганда амалга оширилди.

АҚШ ишғолидан сўнг ҳокимиятни бошқаришнинг асосан шиа гуруҳлари қўлига ўтиши¸ мамлакатдаги мазҳаблараро кескинликни кучайтириб юборди.
XS
SM
MD
LG