Линклар

Хитой парламенти янги президент номзодини тасдиқлади


Хитойнинг янги ва собиқ президенти.

Хитойнинг янги ва собиқ президенти.

Хитойнинг асосан рамзий ваколатга эгa бўлган парламенти бугун Си Цзинпинни мамлакат президенти этиб сайлади. Делегатларнинг 2952 нафари номзодни ëқлаб¸ биттаси қарши овоз берди. Уч делегатнинг овоз беришдан сақлангани айтилмоқда.

Миллий халқ кенгашининг 12-қурултойи раиси овоз бериш натижасини тантанали тарзда эълон қилди:

- Мен Си Цзинпиннинг Хитой Халқ республикаси президенти этиб сайланганини эълон қиламан¸ деди қурултой раиси.

Цзинпин ўтган ноябр ойида Хитой компартиясининг янги раиси ва қуролли кучлар бош қўмондони этиб сайланган эди.

Бугундан бошлан Цзинпин номи ëнига президент мақоми ҳам қўшилди.

Цзинпин коммунистлар Хитойни бошқариб келаëтган кейинги 60 йил ичида тартиб ва режа билан сайланган лидерларнинг иккинчисидир.
XS
SM
MD
LG