Линклар

БМТ Ривожланиш дастури бугун 2013 йилги Инсон тараққиëти индексини эълон қилди.

Давлатларнинг соғлиқни сақлаш¸ маориф¸ аҳоли даромади каби кўрсаткичлар бўйича вазияти тадқиқ қилинадиган бу рўйхат тепасидан Норвегия¸ Австралия ва АҚШ жой олди.

187 давлат киритилган 2013 йилги ҳисоботда Ўзбекистон 114- ўринни эгаллади ва қарийб икки йилдан бери фуқаролар уруши бораëтган Сурия билан ëнма-ëн қўйилди.

Ҳисобот муаллифларига кўра¸ ўтган ўн йиллар давомида дунë давлатларида инсон тараққиëтини юқори даражага кўтаришга қаратилган жиддий ишлар амалга оширилган ва бу борада жиддий натижаларга эришилган.

"Бу уринишлар оқибатида жаҳондаги тенгсизлик нисбатан камайди"¸ дейилади ҳисобот хулосасида.

Бу борада¸ БМТ таҳлилчиларига кўра¸ айниқса Ҳонг-Конг¸ Латвия¸ Корея Республикаси¸ Сингапур ва Литвада энг катта тараққиëтга эришилган.

Марказий Осиëдан фақат Қозоғистонгина ҳисоботнинг инсон тараққиëтини жадаллик билан ривожлантирган дунëнинг беш давлати сафига қўшилган ва умумрўйхатнинг 69-поғонасига қўйилган.
XS
SM
MD
LG