Линклар

Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш йўналишидаги ишларини тўхтатиш учун сезиларли имкониятларга эга ва Теҳрон билан муносабатларнинг барча вариантларини кўриб чиқмоқда. Пайшанба куни Исроил иккинчи телеканалига интервю берган АҚШ президенти Барак Обама мана шу ҳақда гапирди.

АҚШ президенти Эрон тахминан бир йилдан сўнг ядровий қурол яратиш имкониятига яқинлаб қолишини айтди. Лекин Обама воқеанинг бундай ривожланишига йўл қўймоқчи эмас.

Обамага кўра, у Исроил раҳбари Бинямин Нетеняҳу билан Эрон ядровий муаммосини сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Америка президенти, агар муаммо дипломатик йўл билан ҳал этилмаса, бошқа имкониятлардан фойдаланиш масаласи кўриб чиқилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG