Линклар

Тошкент шаҳрида 2-йўналиш бўйича қатнайдиган Mercedes-Benz Conecto русумли автобус 14 март куни Чўпонота бекатида ёниб кетди. Бу ҳақда Озодликка гапирган студент йигит Назиржоннинг айтишича, у бу воқеага ўзи гувоҳ бўлган:

- Мен шошиб дарсга кетаётган эдим. Бир пайт остановка томондан одамларнинг дод-войи эшитилди. Қарасам, ҳамма автобусдан тушиб қочaяпти. Автобус тутаяпти. Кейин ёниб кетди. Одамлар тушиб қочишга улгурди, дейди Назиржон.

Унинг айтишича, ўт ўчирувчилар етиб келгунича автобус буткул ёниб бўлган. Автобусдан қочиб тушган йўловчилар эса, ёнғин автобуснинг орқа томонидан, яъни моторидан чиққанини айтганлар.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ëнғин хавфсизлиги бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда автобус ёнғини оқибатлари ўрганилаётганини айтди:

- Ҳозир автобус экспертизага берилган. Ёнғин чиқиш сабабларини аниқлашаяпти. Ярадор ва қурбонлар йўқ. Одамлар ўз вақтида эвакуация қилинган, деди Ëнғин хавфсизлиги бошқармаси мулозими.

Тошкент шаҳридаги йўналишларда асосан Германиядан келтирилган Mercedes-Benz русумли автобуслар ишлайди.

Дизел ёнилғисида ишлайдиган Mercedes-Benz автобусларида ёнғин содир бўлиши Тошкентда илк бор кузатилаётгани айтилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG