Линклар

logo-print

Ўзбекистон Қрим-Конго безгагига қарши чора кўрмоқда


Қрим-Конго геморрогик безгаги вируси ёввойи ва уй ҳайвонларида бўладиган канадан тарқалади ва турли шароитларда одамдан одамга юқади.

Қрим-Конго геморрогик безгаги вируси ёввойи ва уй ҳайвонларида бўладиган канадан тарқалади ва турли шароитларда одамдан одамга юқади.

Ўзбекистон Қрим-Конго геморрагик безгаги тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, профилактика чоралари баҳор фаслида мазкур ўта хавфли инфекция тарқалиши эҳтимоллари ошиши сабабидан амалга оширилаётгани ҳақида республика Бош санитар врачи Саидмурод Сайдалиев маълум қилган.


Бош санитар врачнинг миллий агентликка берган интервьюсида айтишича, “аҳолини эпидемиологик ва эпизоотик хавфлардан ҳимоя қилишнинг ишончли тизими ишлаб чиқилган”. Бу йўналишда профилактик ишларнинг самарасини ошириш бўйича 2013-2017 йиллар учун режалар ишлаб чиқилган.

Олдини олиш чора-тадбирлари жумласидан Ўзбекистонга хавфли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегараларда, темир йўл вокзалларида ва халқаро аэропортларида санитар-назорат пунктлари ташкил қилинмоқда, дея қўшимча қилади Сайдалиев.

Қрим-Конго геморрагик безгаги қора молга тушадиган кананинг чақиши оқибатида тарқаладиган ўта хавфли юқумли касалликдир. Касаллик одамга юққанда ўлим билан тугаши мумкин.

Касалликка Қрим-Конго геморрагик безгаги номи берилишига сабаб вируснинг биринчи марта ўтган асрнинг 40-йилларда Қримда топилгани ва кейинроқ 60-йилларда Конгода рўй берган эпидемия билан боғлиқдир.

Бу касаллик одатда ёввойи ва уй ҳайвонларида бўладиган канадан тарқалади ва турли шароитларда одамдан одамга юқади. Ўтмишда касаллик Шарқий Европа, Ўрта ер денгизи давлатлари, Хитой ва Марказий Осиёда қайд этилган.

Қрим-Конго геморрагик безгаги охирги марта 2009 йилда Ўзбекистонга қўшни Тожикистон ва Қозоғистонда қайд этилган эди.

Бош санитар врач Саидмурод Сайдалиев, баҳор фаслида дунёнинг баъзи минтақаларида Қрим-Конго геморрагик безгаги билан боғлиқ эпидемиологик вазият кескинлашишини қайд этган, лекин Ўзбекистонда бунга оид вазият қай аҳволда эканини аниқлаштирмаган.
XS
SM
MD
LG