Линклар

ЕИ Сурия исёнчиларига қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда


Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Франсуа Олланд.

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция Президенти Франсуа Олланд.

Европа Иттифоқи етакчилари Брюсселда Суриядаги исёнчиларга қурол-аслаҳа етказиб беришга жорий қилинган эмбаргони бекор қилиш тўғрисидаги Франция таклифини муҳокама қилмоқда.

Франция Президенти Франсуа Олланд Башар ал-Ассад режими икки йилдан бери давом этаётган можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш истагини билдирмаётгани ва Европа сурияликлар қатлиом қилинишига томошабин бўлиб қололмаслигини баён қилди.

Франция ЕИ май охирида муддати тугайдиган қурол эмбаргосини бекор қилмаса ҳам, исёнчиларга қурол етказиб беришга тайёрлигини билдирган.

Британия ҳам қурол эмбаргосини олиб ташлашни қўллаб-қувватламоқда, лекин Германия бу таклифга қарши чиқмоқда.

Брюссел саммити Сурияда исён кўтарилганига икки йил тўлган кунга тўғри келди.

2011 йилнинг 15 мартида Сурия бўйлаб бир неча шаҳарда демократик ўзгаришлар талаби билан тинч намойишлар бошланган эди.
XS
SM
MD
LG