Линклар

Форс кўрфазида Эрон жанговар самолёти АҚШ пилотсиз учқичига яқинлашди


АҚШ пилотсиз дронлар ёрдамида разведка ишларини ҳам амалга оширади.

АҚШ пилотсиз дронлар ёрдамида разведка ишларини ҳам амалга оширади.

Пентагоннинг маълум қилишича, Эронга тегишли жанговар учқич Форс кўрфази осмонида АҚШнинг разведкачи пилотсиз учқичига яқинлашган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Жорж Литтл ҳодиса сешанба куни халқаро сув ҳавзалари устида рўй берганини маълум қилди. Унинг айтишича, Эроннинг F-4 русумидаги самолёти АҚШнинг Predator дронига 25 километр масофага яқинлашган. Бироқ бортида қурол бўлмаган дронни кузатиб кетаётган АҚШ жанговар учқичи пилоти оғзаки тарзда огоҳлантирганидан кейин Эрон самолёти узоқлашган.

Дастлаб, Пентагон АҚШ эскорт учқичи Эрон самолётини огоҳлантириш учун ёруғлик сигналиги ишга солганди, дея хабар қилган эди.

Пентагон вакилининг айтишча, АҚШ пилотсиз учқичи “одатий махфий” кузатувни амалга ошираётган бўлган.

Ўтган йил ноябрида Эрон жанговар учқичи АҚШнинг қуролланмаган дронини ўққа тутган, лекин нишонга тегмаган эди.

2011 йилнинг декабрида Эрон АҚШга тегишли жосус дронни қўлга туширган эди.
XS
SM
MD
LG