Линклар

Озарбайжонда "Нидо" ҳаракатининг яна бир аъзоси ҳибсга олинди


“Нидо” фуқаролар ҳаракати аъзос Рашид Ҳасанов.

“Нидо” фуқаролар ҳаракати аъзос Рашид Ҳасанов.

Боку суди “Нидо” фуқаролар ҳаракати аъзосини икки ой муддатга тергов изоляторида ҳисбда ушлаб туриш тўғрисида қарор чиқарди.

Рашид Ҳасанов ва АҚШга қарашли Миллий Демократик институт ташкилоти ходими Руслан Асадлар пайшанба куни ҳибсга олинган эди. Асад кейинчалик озод қилинди.

Ҳасановнинг адвокати Асабали Мустафоевнинг Озодликка айтишича, ўз мижози ноқонуний қурол сақлаганликда айбланмоқда ва суд тарафидан айбдор, деб топилса, саккиз йилгача қамалиши мумкин.

“Нидо” ҳаракатининг яна уч аъзоси 10 март куни наркотиклар ва ноқонуний қурол сақлаганлик айби билан ҳибсга олинган эди. “Нидо” фаоллари Озарбайжон армиясида жангу-жадалга алоқаси бўлмаган вазиятларда аскарларнинг ҳалок бўлишига қарши норозилик намойишидан олдин ушланди.

Полиция бу намойишни куч билан тарқатиб юборган эди. “Нидо” ҳаракати ўз фаолларининг сиёсий мотивларга кўра ҳибсга олинганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG