Линклар

logo-print

Ҳисобот: Ироқ урушида 116 минг тинч фуқаро ҳалок бўлган


19 март куни АҚШ етакчилигидаги Ироқ истилосига 10 йил тўлади.

19 март куни АҚШ етакчилигидаги Ироқ истилосига 10 йил тўлади.

АҚШда чиқадиган нуфузли “The Lancet” тиббий журнали эълон қилган ҳисоботга кўра, Ироқ урушида 2003 йилнинг март ойидан 2011 йилда АҚШ қўшинлари олиб чиқулгунга қадар камида 116 минг тинч фуқаро ва халқаро коалициянинг 4800 нафар аскари ҳалок бўлган.

АҚШ тиббиёт институтининг икки профессори ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Ироқдаги уруш шу пайтгача Вашингтон учун 810 миллиард АҚШ долларига тушган.

Ўз хулосаларини ўтган давр ичида эълон қилинган тадқиқот ва ҳисоботларга асослаган профессорлар Диерде МакМанус ва Саймон Уэсслига кўра, “ироқлик тинч аҳолининг кўпчилиги Ироқ соғлиқни сақлаш инфратузилмасига етказилган зиён оқибатида жароҳатланган ёки касалликка чалинган” ва беш миллионга яқин ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Ҳисоботга кўра, Ироқ урушида 31 мингдан ошиқ АҚШ ҳарбийси жароҳатланган ва АҚШ қўшинларининг кўпчилиги руҳий муаммоларни бошдан кечирган.

19 март куни АҚШ етакчилигидаги Ироқ истилосига 10 йил тўлади.
XS
SM
MD
LG