Линклар

logo-print
Хитойнинг энг йирик шаҳри Шанхайни ичимлик суви билан таъминловчи дарёдан топилаётган чўчқа жасадлари сони 7500дан ошди.

Расмийларга кўра, пайшанба куни Хуангпу дарёсидан яна 900та чўчқа жасади тутиб олинган. Шанхай мегаполиси ичимлик сувининг 20 фоизини ана шу дарёдан олади.

Чўчқалар ўлиги қўшни Жежианг вилоятидаги чўчқа фермаларидан сувга ташлангани тахмин қилинмоқда. Чўчқа жасадлари сони маҳаллий полиция касалланган чўчқа гўштидан қилинган маҳсулотларнинг бозорга чиқишига қарши чораларни кучайтирган пайтда кўпайгани айтилмоқда.

Давлат матбуотига кўра, маҳаллий фермерлардан бири чўчқа жасадларини сувга ташлаганига иқрор бўлган.

Расмийлар 23 миллион аҳолиси бўлган Шанхайда ичимлик суви хавфсизлиги сақланиб қолинганига ишонтиришга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG