Линклар

Samsung Galaxy S4 тақдим қилинди


Ўтган йилнинг май ойида тақдим қилинганидан бери дунё бўйича 40 миллион дона Samsung Galaxy S3 телефонлари сотилди.

Ўтган йилнинг май ойида тақдим қилинганидан бери дунё бўйича 40 миллион дона Samsung Galaxy S3 телефонлари сотилди.

Samsung ширкати 14 март куни Ню Йоркда Galaxy S русумидаги смартфонининг тўртинчи авлодини тақдим қилди.


Samsung Galaxy S4 телефони дисплейи диагонал бўйича беш дюйм, яъни 12,7 сантиметр бўлиб, салфи Samsung Galaxy S3даги 12,1 сантиметрдан бироз каттароқдир. Янги телефон функцияларини қўл текизмасдан одам нигоҳи ёки аппаратни қимирлатиш орқали бошқариш мумкинлиги билан S3дан фарқ қилади.

Samsung Galaxy S4 телефони экрани устига ўрнатилган камера ёрдамида одам кўзининг ҳаракатини кузата олади, масалан, фойдаланувчи видео кўраётган пайтда, нигоҳини экрнадан олса, видео тасвир тўхтаб қолади. Дарвоқе, янги телефонга 13 мегапикселлик камера ўрнатилган ва бу кўрсаткич бўйича унга тенг келадигани йўқ.

Смартфон 1,9 GHz quad-core процессорида ишлаши билан ҳам мобил телфонлар бозрорида етакчи позицияни эгалламоқда.

Аппаратга ўрнатилган яна бир янгилик – Air Gesture дастури ёрдамида фойдаланувчи кафтини экранига теккизмасдан, устидан ўтказиб галереядаги фотоларни ўзгартириши мумкин.

Янги смартфоннинг AirView функцияси эса олинган имейл ёки СМСни очмасдан туриб, бармоқни унга яқинлаштирган ҳолда, ичидаги ёзувни экранга чиқариш имконини беради.

Samsung Galaxy S4 телефонига ўрнатилган S Translator функцияси 9 тилдаги СМС, имейл ёки овозли мактубларни таржима қилиб бериши мумкин. Мазкур функция ҳозирча ўзбек тилини ўз ичига олмайди. S Translator функциясини сўзлашгич ёки таржимон сифатида ишлатиш мумкин. Масалан, фойдаланувчи инглиз тилида, овоз чиқариб айтган гапни немис ёки хитой тилига таржима қилиб беради.

Бундан ташқари Samsung Galaxy S4 телефони эгаси ўз соғлиғини ҳам кузатиб туриши мумкин. Телефон аппаратига қўшимча сотиб олинадиган мослама ёрдамида турли одам организмига доир турли маълумотлар экранга чиқарилади.

Samsung Galaxy S4 телефонига Full HD Super AMOLED, яъни 1080р дисплейи ўрнатилган. 1 дюйм майдондаги пикселлар зичлиги 441ни ташкил қилади.

Янги телефон Android 4.2.2 Jelly Bean дастурида ишлайди.

Ташқи кўринишидан S4 салафи S3га ўхшаб кетади. Ўтган йилнинг май ойида тақдим қилинганидан бери дунё бўйича 40 миллион дона Samsung Galaxy S3 телефонлари сотилди.

Samsung Galaxy S4 телефонлари апрел ойида сотувга чиқиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG