Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:57

Озодлик 60 ëшда: Нима қилдигу¸ нима қила олмадик?


Душанба¸ 18 март куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган навбатдаги жонли¸ интерактив мулоқотимиз Озодлик радиоси ўзбек хизматининг 60 йиллик фаолиятига бағишланди.

Бундан 60 йил олдин - 1953 йилнинг 18 март куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги радиостанциядан ўзбек тилидаги илк эшиттириш янгради:

- Озодлик радиосидан гапирамиз! Озодликдан гапирамиз! Ассалому алайкум.

Совет Иттифоқидаги ўзбеклар учун ҳозирланган илк дастур Озодлик номи билан эфирга узатилди ва биринчи эшиттиришидан ҳозирга қадар ўз номини ўзгартирмай келаëтир. Бу ном ўтган 60 йил ичида бутун дунё ўзбеклари биладиган таниқли брэндга айланди.

Тобора ташқи дунëдан узилиб¸ коммунистлар қура бошлаган темир парда ортида қолган Ўзбекистон каби мустамлака юртлари халқларига ўз тилида тезкор¸ объектив ахборот узатиш орқали уларнинг миллий ўзига хослиги¸ миллий озодлиги ва инсон ҳақларига ҳурмат кўрсатишга уринган Озодлик радиоси илк йиллар фаолиятини жадидлар маърифатидан баҳраманд бўлган ойдинлар йўналтирди.



Совуқ уруш бошланиб¸ СССР деб ном олган улкан империя ташқи дунëни ғаним дунë деб тақдим этишга ўтганида ҳам Озодлик тўлқин тўсувчи ускуналар тўридан бўғилароқ холис ахборот етказиш миссияни тўхтатмай давом эттирди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:54:09 0:00
Бевосита линк

Советларнинг ëлғон ташвиқот ва алвон хабарларини чок-чокидан тўзитиб келган Озодлик¸ бу улкан коммунистик империянинг 1991 йилга келиб амалда қулашига катта ҳисса қўшган манбалардан бири сифатида кўрилади.

Жаҳон харитасидан СССР йўқолгани билан¸ холис ва объектив ахборотга ташналик йўқолмади. Ана шу эҳтиëж боис Озодлик радиоси коммунистик мафкурадан қутулиб якка шахс ҳукмронлигига тутилган Ўзбекистон каби давлатларда ўз миссияни давом эттириш мажбурияти остида қолди.

Демократия¸ инсон ҳақлари¸ кўп ва ҳур фикрлилик ғояларини қўллаб-қувватловчи Озодлик радиоси ахборот бўшлиғига ташланганларга холис¸ бетараф¸ тезкор ахборот етказиш¸ овози бўғилганларга минбар бериш воситасидир.

Бугун роппа-роса 60 ëшга тўлган Озодлик радиоси ўзбек хизмати ана шу ролни қандай бажармоқда?

“СССРни қулатган радио” сифатида ном чиқарган радионинг Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейинги фаолиятига қандай баҳо берасиз?

Мустақиллик йилларида Озодликнинг Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтидаги роли ва вазифаси ўзгардими?

Радио ўз фаолияти орқали ўзбекистонликлар ҳаëтининг қайси жабҳаларига¸ қандай таъсир кўрсатди?

Бугунги ўзбек хизмати фаолияти Озодликнинг шонли ва шарафли ўтмишига монандми?

Озодлик фаолиятида қандай ўзгаришларга эҳтиëж сезасиз?

Радио ходимларига қандай талаб ва таклифларингиз бор?

Озодликчилардан сўрайдиган қандай саволларингиз бор?


18 март Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотида ана шу саволларга жавобингиз билан бевосита иштирок этинг¸ савол ва истаклар¸ танқид ва таклифларингизни видеомулоқот орқали қаршингизга чиқадиган Озодлик мухбирларига бевосита етказинг!

Бунинг учун Озодликнинг Ozod Skype va OzodlikOnline Skype манзилларига қўшилмагана бўлсангиз¸ дарҳол қўшилинг ва Skype орқали дастуримиз меҳмони бўлинг!







OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG