Линклар

logo-print

Ўзбекистон туризм ривожланаётган давлатлар ўнлигига киритилди


Сайёҳларни Самарқанд ва Бухородаги қадимий обидалар ўзига жалб қилмоқда.

Сайёҳларни Самарқанд ва Бухородаги қадимий обидалар ўзига жалб қилмоқда.

Жаҳон саёҳат ва туризим кенгаши (World Travel and Tourism Council – WTTC) эълон қилган янги ҳисоботда Ўзбекистон туризм тармоғи тезкорлик билан ривожланаётган давлатлар ўнлигига киритилди.

Жаҳон саёҳат ва туризим кенгаши ҳар бир давлатнинг миллий ялпи ички маҳсулотида туризмнинг улушини ўрганиб чиққан ҳолда мазкур рўйхатни тузган.

Ўзбекистон рўйхатнинг 5 поғонасидан ўрин олган. Ўзбекистондан олдинги тўрт ўрин Қатар, Озарбайжон, Қирғизистон ва Монтенегрога берилган. Ўзбекистон кейинги ўринларни эса Белорус, Панама,Филиппин, Тунис ва Чили эгаллаган.
XS
SM
MD
LG