Линклар

Венесуэла пойтахти Каракасда жума куни минглаб одамлар мамлакатнинг марҳум президенти Уго Чавес жасадини видолашув маросими ўтказилган ҳарбий академиядан ҳарбий-тарихий музейга кўчириш маросимида иштирок этди.

Режа бўйича Уго Чавеснинг мумёланиши кутилаётган жасади мазкур музейда сақланиши лозим. Бироқ бир неча кун олдин Венесуэла президенти лавозимини вақтинча бажараётган Николас Мадуро Чавес жасадини мумёлаш режаси амалга ошмай қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу масала юзасидан қилган чиқиши чоғида Мадуро Россия ва Германиядан таклиф қилинган мутахасислар жасадни мумёлаш муддати ўтиб кетган бўлиши мумкинлигини айтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG