Линклар

logo-print
Жума куни Хитой пойтахти Бейжиндаги Тянанмэн майдонида Британиянинг Sky News телеканалининг жонли эфирга чиқаётган мухбири Марк Стоун ва тасвирчи қўлга олинди.

Журналистлар Хитойда сиёсий раҳбарларнинг алмашинуви тўғрисида жонли эфирда маълумот бераётган пайтда полицияга олиб кетилган. Мухбир майдонни тасвирга олиш учун рухсатномани тўғри расмийлаштирмаганликда айбланмоқда. Sky News телеканали эса ўз мухбири барча керакли ҳужжатларга эга бўлганини билдирмоқда.

Тянанмэн майдони Хитойда қаттиқ қўриқланадиган жойлардан бири. Бу ерда бир неча марта норозилик намойишлари ўтказилган. 1989 йилда мазкур майдонда намойиш ўтказган талабалар ҳукумат томонидан ўққа тутилган эди.
XS
SM
MD
LG