Линклар

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара юзасидан музокараларни давом эттиради


Чегарани аниқлаш бўйича Қирғизистон Ўзбекистон комиссияси январ ойида содир бўлган Cўх можаросидан сўнг илк маротаба учрашишга келишиб олди.

Ўзбек тараф музокара олиб боришга розилик берганини Қирғизистон ҳукуматининг Чегарани аниқлаш ҳамда чегараолди ҳудудларни ривожлантириш бўйича бўлими бошлиғи Қурбанбай Искандаров маълум қилди.

Музокараларни 25 мартдан 30 мартга қадар Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Учрашувда Андижон-Кампиробод сув омбори ҳамда Қирғизистоннинг Барак эсклавига йўл очиш масалалари муҳокама қилиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG