Линклар

Янги сайланган Рим Папаси Франциск ўзи туғилиб ўсган Аргентинада ҳарбий ҳукумат фуқароларга қарши содир этган жиноятларига қарши очиқ қарши чиқмаган деган даъволарни Ватикан рад қилган.

Ватикан вакили бу иддаолар ортида "руҳонийларга қарши турган ва черковга ҳужум қилишга ўрганиб қолган чап-қанот элементлар" турганини айтди.

Айбловлардан бирига кўра, 1976 йилда Аргентинанинг ҳарбий ҳукумати икки иезуитни ўғирлаб кетган.

Ҳукумати икки руҳонийни қашшоқ аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб боришда гумон қилган.

Руҳонийларнинг ўша даврда маҳаллий раҳбари бўлган Хорхе Берголиони баъзилар ана шу икки руҳонийнинг қўлга олинишини бартараф этмаганликда айблаганлар.
XS
SM
MD
LG