Линклар

logo-print

“Болшой театр” раҳбари Сергей Филин иш жойига қайтажагини айтди


Юзига кислота сепиб кетилган Москвадаги “Болшой театр” раҳбари Сергей Филин тузалиши билан иш жойига қайтажагини маълум қилди.

Филин ҳозирда Германиянинг Ааҳен шаҳрида даволанмоқда. Касалхона шифокори Мартин Ҳермел россиялик мижози Филиннинг яқин ойларда тузалиб, кўзи яхши кўришига умид борлигини айтди.

Аввалроқ, Москванинг Таганский маҳкамаси Болшой театр бадиий раҳбари Сергей Филинга ҳужумда гумонланаётган уч шахс, жумладан театр раққоси Павел Дмитриченкони 18 апрелгача ҳибсда ушлаб туриш ҳақида қарор берган эди.

Кейинчалик, театрнинг 300 ходими Дмитриченко ҳимоясига очиқ мактуб билан чиқишди ва унинг озод этилишини талаб қилишди. “Болшой театр” раҳбари Сергей Филин ўз ходимларининг очиқ хатидан хабари йўқ эканини айтди.
XS
SM
MD
LG