Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:38

Покистонда автобус ҳалокатидан 24 одам ҳалок бўлди


Покистон шимолидаги Ҳайбар-Пахтунхва минтақасида ҳарбий ҳизматчиларни ташувчи автобус ҳалокатга учраши оқибатида 24 одам ҳалок бўлди, беш одам жароҳатланди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларига кўра, Равалпинди шаҳридан Гилгитга йўл олган автобус йўлда жарликка ағдарилган.

Автобус тоғли йўлда кетаётган пайтда хатарли бурилишда ҳайдовчи автобусни бошқара олмай қолган.
XS
SM
MD
LG