Линклар

logo-print
Суриядаги режим ўз мухолифларига курашда кассет бомбалардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти баён қилди.

Ташкилотга кўра, Суриядаги ҳукумат кучлари тарафидан сўнгги олти ой мобайнида камида 156та кассет бомба портлатилган.

Ҳюман райтс уотчнинг аввалги ҳисоботларида Сурия режими Россияда ишлаб чиқарилган кассет бомбалардан фойдаланаётгани ҳақда билдирилганди.

Кассет бомбалар дунёнинг кўпгина мамлакатларида тақиқланган. Сурияда Башар Асад режимига қарши исён бошланганига кеча икки йил тўлди.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирга қадар Суриядаги зўравонликдан камида 70 минг одам ҳалок бўлди, тўрт миллионга яқин одам ўз уйини ташлаб қочишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG