Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги отишмада уч одам ҳалок бўлган


Ўзбек-Афғон чегарасидаги Амударё ўртасида жойлашган "Пайғамбар Орол" қўриқхонаси ҳудудига 30 нафарча афғон фуқароси ўтган. Ўзбек чегарачилари ва чегарани бузувчилар ўртасидаги тўқнашувда уч афғон ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон чегара қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, ҳодиса 14 март, пайшанба куни юз берган.

Ўша куни ҳалок бўлган афғонларнинг жасадлари ва қўлга олинганларни Афғонистон томонига беришга қарор қилинган, бироқ Афғонистон чегарачилари ўз фуқароларини қабул қилишдан бош тортганлар.

Пайғамбар Орол Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳридан 20 километрча шимоли-ғарбда жойлашган.

Орол ҳудуди 30 квадрат километрни ташкил этади. Пайғамбар Оролда пайдо бўлган Афғонларнинг мақсадлари нима бўлгани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG