Линклар

Афғонистон: Варзоқликлар америкаликлар ҳозирлигига қарши юриш ўтказди


Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида шанба куни Варзоқ вилоятидан бўлган юзлаб кишилар миллий парламент биноси томон юришда иштирок этди.

Полиция маълумотига кўра, АҚШ махсус бўлинмаларининг Варзоқдаги ҳозирлигига қарши уюштирилган акцияга 200 нафардан 500 нафаргача киши йиғилган.

Намойишчилар аксиламерикан шиорларни қичқириб борганлар ва улар фикрича, Варзоқда америкаликлар томонидан ушланган 9 кишининг озод қилинишини талаб қилганлар.

АҚШ вакиллари бедарак йўқолган бу кишилардан фақат 4 нафаригина америкалик ва афғонистонлик ҳарбийларнинг қўшма рейди чоғида ҳибсга олинганини билдирмоқдалар.

Ўтган ой Афғонистон президенти Ҳамид Карзай АҚШнинг Варзоқдаги махсус топшириқлар бажарадиган бўлинмаларини қотиллик ва одамлар йўқолишига алоқадорликда айблаб, уларнинг вилоятдан чиқиб кетишини талаб қилганди. Кейинроқ Карзай Варзоқдаги вазиятни ўнглаш шарти билан америкаликларнинг бу вилоятдаги ҳозирлик муддатини чўзишга рози бўлганди.
XS
SM
MD
LG