Линклар

logo-print

Ҳиндистон: Швейцариялик сайёҳ аёл бир гуруҳ кишилар томонидан зўрланди


Ҳиндистонда ўтган йили зўрлаш оқибатида 23 ёшли толиба нобуд бўлганидан кейин бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш талаби билан бир неча бор кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган.

Ҳиндистонда ўтган йили зўрлаш оқибатида 23 ёшли толиба нобуд бўлганидан кейин бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш талаби билан бир неча бор кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган.

Ҳиндистонда эри билан саёҳатга чиққан 39 ёшли швейцариялик аёл бир гуруҳ кишилар томонидан зўрланди.

Воқеа Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, велосипедда Аградаги Тож-Маҳал мақбараси томон кетаётган швейцариялик эр-хотинга йўлда етти-саккиз чоғли киши ҳужум қилган.

Улар ажнабий эркакни боғлаб қўйганлар, кейин унинг кўз ўнгида хотинини зўрлаганлар.

Жиноятчилар чет эллик сайёҳларнинг пуллари ва телефонларини ҳам тортиб олганлар.

Пировардида аёл касалхонага ётқизилган.

Тергов доирасида саккиз нафар гумонланувчи қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр ойида Ҳиндистонда Тиббиёт олийгоҳи толибаси бўлмиш 23 ёшли қиз бир гуруҳ кишилар томонидан зўрланганидан сўнг жон таслим қилганди. Ўшандан буён бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш талаби билан бир неча бор кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган.
XS
SM
MD
LG