Линклар

Қирғизистон: мухолифатчи депутатлар устидан ҳукм март ойи охирида ўқилади


Бишкекда судланаётган депутатлар (чапдан ўнгга) Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов.

Бишкекда судланаётган депутатлар (чапдан ўнгга) Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов.

Қирғизистонда ҳокимиятни босиб олишга уринганлик айби билан судланаётган Ата-Журт партияси вакиллари Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов иши бўйича маҳкама қарори шу йилнинг 29 март куни чиқади.

14 март кунги маҳкама мажлисида давлат қораловчиси суддан Қамчибек Ташиев ва Садир Жапаровни 10 йилданга, Талант Мамитовни эса 9 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ата-Журт партияси вакиллари бўлмиш Ташиев, Жапаров ва Мамитов ўтган йили тартибсизликларни келтириб чиқарганлик ва ҳукуматни ағдаришга уринганликда айбланмоқда. Улар 2012 йилнинг 3 октябр куни қарийб минг киши қатнашган Бишкекдаги норозилик намойишидан кейин қўлга олинган эди.

Мухолифатчи депутатлар устидан маҳкама жараёни шу йилнинг 10 январ куни бошланган.
XS
SM
MD
LG