Линклар

Европа Иттифоқининг махсус намояндаси Тошкентга келади


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус намояндаси Патриция Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус намояндаси Патриция Флор.

Шу йилнинг 18-19 март кунлари Тошкентга Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус намояндаси Патриция Флор бошлигидаги ЕИ делегацияси ташриф буюради.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Европа Иттифоқи вакиллари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бўлишади ва бу учрашувларда икки томонни қизиқтирган долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Бу ўтган йил ёзидан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус намояндаси вазифасини бажариб келаётган немис дипломати Патриция Флорнинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифидир.

Флор хоним мазкур лавозимга тайинланганидан бир ой ўтар-ўтмас минтақа давлатларига сафар қилган ва 26 июл куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қабулида бўлганди.
XS
SM
MD
LG