Линклар

Шу йилнинг 5 март куни қазо қилган Венесуэла президенти Уго Чавеснинг қаерда дафн этилиши ҳалигача аниқ бўлгани йўқ.

Бу ҳақдаги сўнгги қарорни унинг оила аъзолари қабул қилиши айтилмоқда.

Жума куни расмийлар Чавес жасадини мўмиёлаш режасидан воз кечилганини тасдиқладилар.

Аввалроқ сайловгача давлат раҳбари вазифасини бажариб турган Николас Мадуро Уго Чавес жасадини мўмиёлаш режаси амалга ошмай қолиши мумкинлиги, чунки бу иш учун кеч қолинганини билдирганди.

Жума куни Чавес жасади солинган тобут ҳарбий академиядан ҳарбий-тарихий музейга кўчирилганди. Каракасда ўтган бу мотам маросимида минглаб одам қатнашган.

Венесуэлани 14 йил бошқарган Уго Чавес узоқ давом этган хасталикдан сўнг 12 кун муқаддам оламдан ўтди.

Венесуэлада навбатдан ташқари президентлик сайловлари 14 апрелга белгиланган.
XS
SM
MD
LG