Линклар

Профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев ўзининг навбатдаги жанггини 22 март куни Берлинда америкалик боксчи Майк Шеппардга қарши ўтказади.

Жанг Германия пойтахти Берлиндаги Universal Hall аренасида уюштириладиган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтади.

Руслан Чагаев бир неча ойдан буён янги америкалик мураббийси Шугар Хилл қўли остида АҚШнинг Детройт шаҳрида шуғулланиб келади.

Руслан сўнгги жангини ўтган йил 1 сентябр куни Германиянинг Оберхаузен шаҳрида ўтказган ва олмон боксчиси Вернер Крайскоттни техник нокаут билан мағлубиятга учратганди.

Унинг америкалик рақиби Майк Шеппард профессионал рингда 35 та жанг ўтказган ва шунинг 20 таси ғалаба қозонган.
XS
SM
MD
LG